Роналду эмоджилар билан «Ан-Наср» ғалабасини нишонлади

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 (Осиёдаги иккинчи даражали клуб турнири) гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ан-Наср» етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ан-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ан-Наср»нинг биринчи ўрин билан плей-оффга чиққан ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмоджи — олов ҳамда қарсак белгисини қўшди.
40 ёшли португалиялик юлдузнинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!