date

«Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди

«Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди

Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши сафардаги учрашув олдидан «Реал» машғулотларни давом эттирмоқда. Душанба куни Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа навбатдаги тренингни ўтказди ва клуб расмий сайти айрим футболчиларнинг тайёргарлиги ҳақида янгилик берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, Килиан Мбаппе индивидуал дастур асосида ўртача юклама билан шуғулланган. Антонио Рюдигер машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан ўтказиб, кейин алоҳида ишлаган. Шунингдек, Мбаппе ва Каррерас ҳам индивидуал режимда ўртача интенсивликда тайёргарлик кўрган, Эдер Милитао эса залда машқ қилган. Ферлан Менди эса майдон ва ёпиқ иншоотда якка тартибда шуғулланган.

«Бенфика» — «Реал» учрашуви 28 январ куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Лиссабондаги баҳс тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе ҳолати бўйича янги маълумот берди