date

Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди

«Анталяспор» футболчиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузьмичёв россиялик ҳимоячининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикиянинг аҳволи яхши ва клуб мураббийлар штаби унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда у майдонга тушмаганининг сабаби микрожароҳат бўлгани, ҳозир эса тўлиқ тиклангани қайд этилди. Кузьмичёв фикрича, ҳимоячи кейинги ўйинда яна таркибда бўлади.

Аввалроқ ОАВда турк клуби «Спартак»нинг собиқ саркардaси билан хайрлашишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жикия бу мавсум Туркия чемпионатида 12 та учрашувда қатнашиб, 2 марта гол урди. Унинг «Анталяспор» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия агенти ҳимоячининг «Анталяспор»ни тарк этиши ҳақида гапирди