Anthropic ва OpenAI корпоратив сунъий интеллект лойиҳаларини эълон қилди

Anthropic ва OpenAI компаниялари корпоратив сунъий интеллект маҳсулотларини бозорга олиб чиқиш мақсадида йирик сармоядорлар билан ҳамкорликни бошлади. Anthropic корпоратив хизматларга йўналтирилган янги қўшма корхона ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги лойиҳанинг таъсисчилари қаторидан Блаcкстоне, Ҳеллман & Фриедман ва Голдман Сачс каби йирик компаниялар жой олди. The Wall Street Жоурнал нашрига кўра, ушбу корхона 1,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Anthropic, Блаcкстоне ва Ҳеллман & Фриедман лойиҳага 300 миллион доллардан сармоя киритади.
Айни пайтда OpenAI ҳам худди шундай қадам ташлашга тайёргарлик кўрмоқда. Bloomberg хабарига кўра, компания The Девелопмент Cомпанй деб номланган янги корхона учун маблағ жалб қилмоқда.
OpenAI лойиҳаси 10 миллиард долларга баҳоланиб, 19 та сармоядордан 4 миллиард доллар йиғишни режалаштирган.
Иккала лойиҳанинг ҳам асосий мақсади муқобил активларни бошқарувчи компаниялардан маблағ жалб қилиб, корпоратив сунъий интеллект келишувлари учун янги каналлар яратишдан иборат. Янги сармоялар муҳандислик ресурсларини кўпайтиришга ва ходимларнинг иш жараёнига мос воситаларни ишлаб чиқишга йўналтирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!