Россия мартдаги ўртоқлик ўйинларини икки шаҳарда ўтказади

Россия терма жамоаси март ойи охирида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйинлар Санкт-Петербург ва Краснодар шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Илк баҳс 27 март, жума куни Санкт-Петербургда ўйналади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, ушбу икки учрашувдаги рақиблар кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков ўртоқлик ўйинлари бўйича эҳтимолий рақиблар билан музокаралар аллақачон бошланганини билдирганди.
Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда тузилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкинлиги ҳам назардан четда эмас.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг