Россия терма жамоаси шифокори Сафоновнинг ҳолатини маълум қилди

Россия терма жамоаси шифокори Михаил Вартаپетов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг қўлидаги жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, футболчининг ўзидан келаётган маълумотларга кўра тикланиш режадагидек кетмоқда. Шифокор Сафонов яқин орада майдонга қайтиб, ўйинларда иштирок этишига умид билдирди, дарвозабоннинг кайфияти эса ижобий ва жанговор эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли голкипер жароҳатни Қитъаларо кубок доирасида Бразилиянинг «Фламенго» клубига қарши ўйинда олганди.
Сафоновнинг Париж клуби билан шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади. Футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг