date

ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди

ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди

«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Telegramдаги саҳифасида машғулотлардан суратлар улашди ва энг муҳими, муҳим хабар берди: у яна сафда ва ўйинларга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Яна ишга қайтдим! Эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз», — дея ёзди россиялик футболчи.

Сафонов бир муддат «ПСЖ» сафида майдонга туша олмаганди. Ўтган ой у Қитъалараро кубок финалида «Фламенго»га қарши баҳсда қўлидан жароҳат олган. Ўша финалда у пенальтилар сериясида тўрт зарбани қайтариб, жамоаси қаҳрамонига айлангандИ.

«ПСЖ» 28-январ, чоршанба куни Чемпионлар лигасида «Ньюкасл»га қарши уй учрашувини ўтказади. Беллашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ дарвозабони Сафонов яна сафга қайтганини билдирди