«Ювентус» Спаллетти билан янги шартнома тузмоқчи

Туринлик «Ювентус» бош мураббий Лучано Спаллетти билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида ва унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб мутахассисга 2028 йил ёзигача мўлжалланган келишув тақдим этмоқчи. Бироқ Спаллетти ҳозирча шошилмаяпти: у жамоа мураббий истаган футболчиларни олиб келишига оид аниқ кафолатларни кутмоқда.
Спаллетти «Ювентус»ни 2025 йил октябрь ойи охирида қабул қилиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Айни пайтда туринликлар А Серия жадвалида 5-ўринда бормоқда: 22 турдан сўнг 42 очко жамғарган «Ювентус» пешқадам «Интер»дан 10 очкога ортда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг