date

Дензел Дюмфрис қачон «Интер» сафга қайтиши маълум бўлди

Дензел Дюмфрис қачон «Интер» сафга қайтиши маълум бўлди

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг жароҳатдан кейинги қайтиш муддати бўйича янгиликлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, Дюмфрис икки ҳафта ичида жамоа билан умумий машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. Қайд этилишича, у 22-февраль куни «Лечче»га қарши учрашувга қадар сафга қайтиб улгуриши мумкин. 15-февралдаги «Ювентус» билан ўйин учун аризага киритилиши эҳтимоли бор, бироқ майдонга тушиши жуда қийин.

Жорий мавсумда 28 ёшли нидерландиялик футболчи барча мусобақаларда 15 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

28-январ куни «Интер» Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги якуний ўйинини Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўтказади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дензел Дюмфрис қачон «Интер» сафга қайтиши маълум бўлди