date

«ПСЖ» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни табриклади

«ПСЖ» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни табриклади

Парижнинг «ПСЖ» клуби ўз сафида ўйнаган машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффонни туғилган куни билан қутлади. Чоршанба куни италиялик футболчи 48 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб ижтимоий тармоқлардаги постида: «48 ёш муборак, Жанлуижи Буффон!» — дея ёзди.

Буффон «ПСЖ»да 2018/2019 йилги мавсумни ўтказган. Ўша даврда у 25 учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборган. Париж жамоаси билан Буффон Франция чемпионлиги ва Франция Суперкубогини қўлга киритган, мавсум якунида эса «Ювентус»га қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2006 йилда Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Финалда «скуадра адзурра» Францияни 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффонни табриклади