Канчелскис ЖЧ-2026 иштирокчилар кўпайишига қарши чиқди

Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Андрей Канчелскис «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида 2026 йилги жаҳон чемпионати атрофидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, турнирда жамоалар сонининг кескин ошиши мусобақа сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Канчелскис мисол сифатида шунни келтирдики, Испания ёки Германия каби грандлар Курасао сингари рақибларни йирик ҳисобда енгиб қўйиши эҳтимоли юқори ва бундай ўйинлар томошабинда катта қизиқиш уйғотмайди.
— Жамоалар сонини кўпайтириш менга унча ёқмайди, бу интрига ва кескинликни камайтиради. Ахир мухлислар жаҳон чемпионатини айнан сенсациялар ва олдиндан айтиб бўлмас натижалар учун яхши кўради, — деди Канчелскис.
Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилиши режалаштирилган. Турнир 11 июндан 19 июлгачa бўлиб ўтади ва унда рекорд даражадаги — 48 та терма жамоа қатнашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!