date

Айвен Тони Саудия лигада Роналдудан ўзиб кетди

Айвен Тони Саудия лигада Роналдудан ўзиб кетди

Саудия Арабистони чемпионатининг тўпурарлар пойгасида Криштиану Роналду етакчиликни бой берди. "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тони "Ал-Иттифоқ"га қарши ўйинда 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага бош қаҳрамон бўлиб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу натижадан сўнг Тонининг ҳисобида 18 та гол жамланди ва у тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди. "Ал-Наср" сафидаги Роналду ҳамда "Ал-Қодисия" футболчиси Хулиан Киньонес 16 тадан гол билан иккинчи поғонани бўлиб турибди.

Чемпионат жадвалида эса "Ал-Ҳилол" пешқадам: жамоа 17 турда ҳали мағлуб бўлмаган — 14 ғалаба ва 3 дуранг.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023 йилдан бери Саудия Арабистонида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Айвен Тони Саудия лигада Роналдудан ўзиб кетди