Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси доирасида чоршанба куни «Шанхай Шэньхуа» ўз майдонида «Виссел Кобе»ни қабул қилди. Хитойдaги баҳсда япониялик клуб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар икки голни ҳам танаффусгача уришга улгурди: 32-дақиқада Ёсуке Идегучи ҳисобни очди, 39-дақиқада эса Тэцуши Ямакава устунликни мустаҳкамлади. Леонид Слуцкий жамоаси иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олмади.
Ушбу натижадан сўнг «Виссел Кобе» ОФК Чемпионлар лигасидаги гуруҳида пешқадамликни сақлаб турибди: беш турдан кейин жамоа 15 очкодан 12 тасини жамғарган. «Шанхай Шэньхуа» эса атиги 4 очко билан жадвалнинг қуйи қисмида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Шанхай Шэньхуа» Хитой чемпионатида кетма-кет иккинчи йил кумуш медалларни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!