date

Эдди Хау Ливраментонинг қайтиш муддатини айтди

Эдди Хау Ливраментонинг қайтиш муддатини айтди

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ҳимоячи Тино Ливраментонинг тикланиш жараёни ҳақида янгилик берди. Футболчи аввалроқ сон орқа пайи жароҳатини олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хауга кўра, Ливраментонинг аҳволи ёмон эмас ва унга бугун яна бир текширув ўтказилиши режалаштирилган. Мутахассис ижобий хабар кутаётганини таъкидлаб, ҳаммаси яхши кетса футболчини март ойи бошларида сафга қайтаришга умид қилаётганини билдирди.

Жорий мавсумда 23 ёшли Ливраменто барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 19 ўйинда майдонга тушди. У ҳозирча гол ура олмади, аммо битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Ньюкасл» 31 январь куни Англия чемпионати доирасида сафарда «Ливерпуль»га қарши баҳс ўтказади. Учрашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдди Хау Ливраментонинг қайтиш муддатини айтди