date

Трамп рейтинги кескин тушди, норозилик рекорд даражага етди

Трамп рейтинги кескин тушди, норозилик рекорд даражага етди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг жамоатчилик орасидаги қўллаб-қувватлови сезиларли пасайди. Сўнгги қўшма сўровнома натижаларига кўра, унинг умумий рейтинги 37 фоизгача тушиб, тарихий энг паст кўрсаткичлардан бирига айланди.

Тадқиқот The Washington Post, ABC News ва Ipsos ҳамкорлигида ўтказилган. Унда 2026 йил 24–28 апрель кунлари 2560 нафар америкалик иштирок этган. Сўровнома хатолик даражаси тахминан 2 фоизни ташкил этади.

Натижаларга кўра, америкаликларнинг 62 фоизи Трамп сиёсатига қарши эканини билдирган. Айниқса, унинг ташқи сиёсатдаги айрим қадамлари, жумладан, Эронга нисбатан позицияси кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмаган — 66 фоиз қарши, 33 фоиз эса маъқуллаган.

Иқтисодий сиёсат борасида ҳам қониқиш паст: респондентларнинг фақат 34 фоизи уни маъқуллаган. Мутахассислар бу ҳолатни ёқилғи нархларининг ошиши билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, республикачилар орасида Трампнинг рейтинги ҳали ҳам юқори — 85 фоиз. Бироқ мустақил сайловчилар ичида бу кўрсаткич 56 фоизгача тушиб, янги энг паст даражани қайд этган.

Сиёсий таҳлилчилар фикрича, президентнинг рейтингдаги пасайиши республикачиларнинг АҚШ Вакиллар палатаси ва АҚШ Сенатидаги позицияларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумки, АҚШда оралиқ сайловлар 2026 йил 3 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда Вакиллар палатасининг барча 435 ўрни ва Сенатнинг 33 ўрни учун кураш кечади. Сўров натижаларига кўра, ҳозирча демократлар сайловчилар орасида 5 фоизлик устунликка эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп рейтинги кескин тушди, норозилик рекорд даражага етди