date

«Реал» Арбелоани узоқ муддатли ечим сифатида фойдаланмоқчи эмас

«Реал» Арбелоани узоқ муддатли ечим сифатида фойдаланмоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клубида Алваро Арбелоанинг бош мураббий сифатидаги келажаги борасида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Марио Кортегананинг маълумотига кўра, клуб раҳбарияти Арбелоани узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмаяпти. Манбага таянилса, мавсум якунида «Реал» янги мутахассис тайинлаши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа Хаби Алонсо ишдан бўшатилганидан кейин жамоани қабул қилиб олганди. Алонсо Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида ютқазгач, лавозимини тарк этган.

Ла Лигада «Реал» 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Қаймоқранглилар» етакчи «Барселона»дан атиги бир очкога ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Арбелоани узоқ муддатли ечим сифатида фойдаланмоқчи эмас