Попов Сафонов кам хато қилса ПСЖда кўпроқ ўйнайди

«Рубин»нинг собиқ футболчиси Алексей Попов ПСЖ сафида тўп сураётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Поповнинг таъкидлашича, россиялик посбоннинг жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши, аввало, унинг майдондаги хатоларига боғлиқ. У Сафонов ишончли ҳаракат қилса, мураббийлар унга кўпроқ имконият беришини айтди ва дарвозабонга ишонишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов қўлидан олган жароҳати сабаб бир ойдан кўпроқ муддатни ўтказиб юборган, шу вақт ичида умумий гуруҳдан алоҳида машғулот олиб борган. Бу ҳафта у декабрдан бери илк бор майдонга тушиб, «Нюкасл»га қарши ўйинда (1:1) старт таркибида ҳаракат қилди.
Жорий мавсумда 26 ёшли дарвозабон ПСЖ таркибида беш учрашувда иштирок этди ва тўрт гол ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!