date

«Интер» «Рома» сардори Пеллегринини текинга олиб келмоқчи

«Интер» «Рома» сардори Пеллегринини текинга олиб келмоқчи

Миланнинг «Интер» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Орацио Аккомандонинг маълумотига кўра, «Интер» футболчини жорий йил ёзида эркин агент сифатида сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Футболчининг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди ва «Интер» трансфер харажатларини камайтирган ҳолда, марказий чизиқни кучайтирмоқчи.

Пеллегрини 2017 йилда «Сассуоло»дан «Рома»га 10 миллион евро эвазига ўтган. Бу мавсум у барча мусобақаларда римликлар сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Рома» сардори Пеллегринини текинга олиб келмоқчи