«Майнц» етакчиси Амири пеналтиларда Мбаппени қувлаб бормоқда

Германия Бундеслигасининг 21-тур учрашувида «Майнц» ўз майдонида «Аугсбург»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Қизиқ томони, баҳсдаги ҳар икки гол ҳам пеналтидан киритилди ва иккала имкониятни ҳам ярим ҳимоячи Надим Амири аниқ амалга оширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жорий мавсумда Амири ҳисобида 9 та гол бор, шундан 7 таси 11 метрлик нуқтадан урилган. Пеналти голлари сони бўйича у Европада фақат бир футболчидан ортда: Мадриднинг «Реал»ида тўп сураётган Килиан Мбаппе ҳозирча 8 марта пеналтни голга айлантирган. Айни пайтда «Майнц» Бундеслига турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг