«Майнц» ярим ҳимоячиси пеналтилар бўйича Мбаппени қувмоқда

Германия Бундеслигасининг 21-турида «Майнц» ўз майдонида «Аугсбург»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг эътиборли жиҳати шундаки, ҳар икки гол ҳам пеналтдан киритилди ва иккаласига ҳам Надим Амири муаллифлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жорий мавсумда «Майнц»нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турган Амири ҳисобида 9 та гол бор, шундан 7 таси 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба билан урилган. Европада пеналтдан урилган голлар статистикаси бўйича у фақат битта ўйинчидан ортда: мадридлик «Реал» сафида тўпурарлик қилаётган Килиан Мбаппенинг пеналтилардан 8 та голи бор. Ҳозирда «Майнц» Бундеслигада 14-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг