«Лечче» «Удинезе»ни драматик якунда мағлуб этди

А Сериянинг 24-турида «Лечче» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилди ва уч очкони сўнгги дақиқаларда илиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Йеспер Карлстремнинг хатосидан сўнг Омри Ганделман ҳисобни очди — 1:0. 26-дақиқада эса Умар Соле пенальтидан аниқ зарба бериб, дарвозабонни алдaди ва мувозанатни тиклади — 1:1.
Ўйин охирларига бориб «Лечче» босимни кучайтирди: Конан Н'Дри узоқ масофадан йўллаган зарбасида нишонни жуда озгина бой берди. Ҳал қилувчи эпизод 90-дақиқада юз берди — Ламек Банда жарима зарбасини аниқ ижро этиб, тўпни тўрга жойлади ва мезбонларга ғалабани тақдим қилди — 2:1.
Бу натижа «Лечче»нинг ғалабасиз сериясига якун ясади ва жамоа қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан уч очкога узоқлашди. «Удинезе» эса турнир жадвалида саккизинчи ўринни бошқа жамоалар билан бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!