Роналду можароси «Ал-Наср»да Жезуш келажагини сўроқ остига қўйди

Криштиану Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги кейинги тақдирига бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис клуб билан келишувга кўп жиҳатдан ўзининг юлдузли ватандоши омили сабаб рози бўлгани айтиламоқда. 41 ёшли ҳужумчи эса жамоа ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда ва ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча «Ал-Наср» билан шартномани узайтириш бўйича музокара қилишни истамаяпти. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги битими мавсум якунида тугайди.
Жорже Жезуш «Ал-Наср»даги ишини 2025 йил июлида бошлаган. Бунгача у икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг