date

«Бавария» Жексон учун 65 миллион евро тўлашдан расман воз кечди

«Бавария» Жексон учун 65 миллион евро тўлашдан расман воз кечди

«Бавария» спорт директори Макс Эберл клуб «Челси»дан ижарага олинган ҳужумчи Николас Жексонни 65 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслигини маълум қилди. Ушбу қарордан сўнг футболчининг агенти Диоманси Камара ижтимоий тармоқлар орқали ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Камара ўз постида Жексоннинг жорий мавсумдаги натижаларини юқори баҳолаб, унинг 28 та ўйинда 10 та гол ургани, Германия кубоги финалига чиққани ва Бундеслига чемпионлигини қўлга киритганини таъкидлади. Бироқ клуб раҳбарияти футболчининг кўрсаткичлари 65 миллион евролик нархга мос келмайди деб ҳисобламоқда.


Статистик маълумотларга кўра, сенегаллик ҳужумчи урган голларнинг аксарияти осон ғалаба қозонилган ўйинларда захирадан тушганидан сўнг қайд этилган. Жексон «Реал Мадрид»га қарши Европа Чемпионлар лигаси чорак финали ва «Байер» билан кубок ярим финали каби муҳим баҳсларни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди.

Шунингдек, «Ал-Наср» клубига ўтган Кингсли Коман YCHL ярим финалида собиқ жамоаси «Бавария»га мухлислик қилишини айтди. У «PSJ» тарбияланувчиси бўлишига қарамай, Мюнхен клуби билан яқинроқ алоқада эканини ва дўстларини қўллаб-қувватлашини билдирди.


«Бавария» таркибида йўқотишлар ҳам мавжуд. Леннарт Карл ва Том Бишоф мушакларидаги жароҳат сабабли «PSJ»га қарши ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Ҳар икки футболчи жавоб ўйинигача сафга қайтишни режалаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Жексон учун 65 миллион евро тўлашдан расман воз кечди