date

Xiaomi Мюнхен шаҳрида янги тадқиқот марказини очди

Xiaomi Мюнхен шаҳрида янги тадқиқот марказини очди

Хитойнинг "Xiaomi Ауто" компанияси Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўзининг Европадаги илмий-тадқиқот марказини ишга туширди. Ушбу марказ бренднинг электромобиллар бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш ва 2027 йилга режалаштирилган Европа бозорига чиқиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги марказда 50 га яқин мутахассис фаолият юритмоқда. Унга илгари "BMW" компаниясининг пойга автомобиллари лойиҳасида ишлаган Рудолф Диттрих раҳбарлик қилмоқда.

Шунингдек, автомобилларнинг динамик хусусиятларини ишлаб чиқишга "BMW"нинг яна бир тажрибали ходими Клаус-Дитер Гролл масъул этиб тайинланди.

Компания бош директори Лей Цзюн Пекин автосалонида маълум қилишича, марказ юқори унумдорликка эга автомобиллар, премиум дизайн ва илғор технологиялар устида ишлайди. Жамоа таркибига "BMW", "Porsche", "Lamborghini" ва "Mercedes-Бенз" каби нуфузли брендларда тажриба орттирган муҳандис ва дизайнерлар жалб этилган.

Европалик мутахассислар иштирокида яратилган илк модель "SU7 Ultra" кроссоверининг юқори қувватли версияси бўлади. Ушбу электромобиль май ойи охирида сотувга чиқиши кутилмоқда.

"Xiaomi" ушбу модель орқали юқори технологияли ва премиум сегментдаги ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Мюнхен шаҳрида янги тадқиқот марказини очди