Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср» мураббийига босим қилмоқда

Криштиану Роналду билан боғлиқ ҳолат «Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги келажагига бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис бу жамоа билан шартнома имзолашга кўп жиҳатдан ўзининг машҳур ватандош футболчиси омили сабаб бўлган. Бироқ 41 ёшли ҳужумчи «Ал-Наср» ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда ва ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришмоқчи эмас. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги келишуви мавсум якунида тугайди.
Жорже Жезуш «Ал-Наср» бошқарувини 2025 йил июлида қабул қилиб олган. У бунга қадар икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг