Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, тиббий кўрик давомида футболчининг ўнг соннинг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда дебют қилганди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланган, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ у Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг