FA Кубоги финалига чипталар 24 фунтдан сотувга чиқди

Англия кубогининг 2025-2026 йилги мавсуми ўзининг кутилмаган натижалари билан якуний босқичга етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда "Челси" ва "Ман Сити" жамоалари Лондондаги "Wемблей" стадионида ўзаро тўқнаш келишади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Финал учрашуви 2026 йил 16 май куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да бошланиши режалаштирилган. Мазкур нуфузли мусобақа финали учун чипталар нархи тоифаларга қараб 45 фунтдан 145 фунтгача этиб белгиланган.
Ҳар икки жамоа мухлислари учун стадиондан тахминан 30 000 тадан жой ажратилган. Чипталарни сотиб олишнинг энг хавфсиз йўли клубларнинг расмий сайтлари орқали амалга оширилади.
Бунда мавсумий чипта эгалари ва рўйхатдан ўтган аъзолар устувор ҳуқуққа эга бўлишади.
Шунингдек, чипталарни иккиламчи бозордаги платформалар орқали ҳам харид қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда бундай сайтларда чипталар нархи 24 фунтдан бошланмоқда.
Стадионда VIP хизматлардан фойдаланишни хоҳловчилар учун махсус аъзолик пакетлари ҳам таклиф этилмоқда.
Маълумот учун, Англия кубоги дунёдаги энг қадимги футбол мусобақаси ҳисобланади. Тарихда "Арсенал" клуби 14 марта ушбу титулни қўлга киритиб, энг муваффақиятли жамоа бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!