Бразилияда боксчиларимиз порлади: икки олтин ва бронза қўлга киритилди

1 дақиқа ўқиш284
Бразилияда боксчиларимиз порлади: икки олтин ва бронза қўлга киритилди

20–26 апрель кунлари Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳрида World Boxing кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада 49 давлатдан 400 нафар спортчи ғолиблик учун рингга кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу босқичда 4 нафар боксчи билан иштирок этди ва қисқа таркибга қарамай, муносиб натижа қайд этди. Ваколатли жамоамиз 2 та олтин ва 1 та бронза медали билан мусобақани якунлаб, ўз салоҳиятини яна бир бор намоён қилди.

Олтин медал соҳибалари сифатида -48 кг вазнда Фарзона Фозилова ва -65 кг тоифада Навбаҳор Ҳамидова рақибларини ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритишди. Улар ҳал қилувчи жангларда ишончли ҳаракат қилиб, юқори даражадаги маҳорат намойиш этди.

Бронза медали эса +90 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров ҳисобига ёзилди. У ҳам мусобақа давомида кучли рақобат шароитида муносиб иштирок этди.

Жамоанинг муваффақиятида мураббий Элшод Расуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Шунингдек, мусобақада ҳакам сифатида қатнашган Маруф Урдушев ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Қисқача айтганда, “кам таркиб — лекин максимум натижа”. Бу натижа келажакда яна катта ғалабаларга замин яратиши аниқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?