Берлинда ўзбек дзюдочилари порлади: умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин...

1 дақиқа ўқиш227
Берлинда ўзбек дзюдочилари порлади: умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин...

Германиянинг Берлин шаҳрида икки кун давомида ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро мусобақа — Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнири бўлиб ўтди. Ушбу йирик стартда Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор ўз кучини намоён қилди.

Аурелиан-Чиприан Флис бошчилигидаги кадетларимиз кучли рақобат шароитига қарамай, ажойиб натижа қайд этишди. Жамоа 4 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Энг эътиборли жиҳати — дзюдо анъаналари кучли бўлган Франция, Озарбайжон, Туркия, Италия, Германия ва Грузия каби давлатлар ортда қолдирилди. Берлин аренасида Ўзбекистон давлат мадҳияси 4 бор янграгани эса бу ғалабанинг қанчалик йирик эканини кўрсатади.

Финал беллашувларини Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов ҳам бевосита кузатиб боргани ушбу мусобақанинг аҳамиятини янада оширди.

Эслатиб ўтиш жоиз, шу йил март ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган шу турнир босқичида ҳам ўсмирларимиз 12 та медал қўлга киритган эди. Берлинда чемпион бўлган Чарос Ҳикматова ўша мусобақада ҳам олтин медал соҳибаси бўлганди.

Албатта, бу натижалар тасодиф эмас. Уларнинг ортида мураббийлар штаби, хусусан Аурелиан-Чиприан Флис раҳбарлигидаги тизимли иш турибди.

Қисқача айтганда, янги авлод “жиддий сигнал берди” — Европа саҳнасида ҳам энди улар билан ҳисоблашишга тўғри келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?