Де Лигт жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг тикланиш жараёни ҳақида маълумот берди. Нидерландиялик футболчи ноябрь ойи охиридан бери белидаги жароҳат сабабли майдонга тушмаётган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирда 26 ёшли ҳимоячи майсазорда машғулотларни бошлаган бўлса-да, мураббийлар штаби уни мавсум якунига қадар асосий таркибга қайтаришга шошилмаяпти. Каррикнинг таъкидлашича, футболчининг узоқ муддатли саломатлиги жамоа учун устувор вазифа ҳисобланади.

«Маттейс соғлом ҳолатга қайтиш устида ишламоқда. У майсазорда кичик ҳажмдаги машқларни бажармоқда ва бу ижобий ҳолат.
Аммо биз унга ҳеч қандай босим ўтказмаймиз ёки аниқ муддатларни белгиламаймиз», — деди Каррик.

Клуб тиббий ходимлари 2026-27 йилги мавсум олдидан жароҳат қайталанишининг олдини олиш учун эҳтиёткорлик протоколига амал қилмоқда. Шу сабабли, Де Лигтнинг жорий мавсум қолган ўйинларда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Шунингдек, Каррик ёзги трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириш асосий мақсад эмаслигини билдирди. Унинг ихтиёрида Лисандро Мартинес, Гарри Магуайр, Лени Йоро ва Айден Хевен каби ҳимоячилар борлигини ва бу борада хавотирга ўрин йўқлигини айтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!