date

«Фенербахче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербахче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

«Фенербахче» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини имзолаганини расман маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишувга кўра, бразилиялик футболчи Истанбул жамоаси сафида 2028 йил ёзигача тўп суради.

Талиска Туркия чемпионатида 2025 йил январидан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол ва 4 ассист қайд этди.

Туркия Суперлигасида 20 турдан сўнг «Фенербахче» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Галатасарай»дан 6 очко ортда қолмоқда. Клуб 10 февраль, душанба куни «Генчлербирлиги» билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербахче» Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди