The Athletic рейтингида Месси тарихдаги энг зўр деб топилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic нашри тузган футбол тарихидаги 100 нафар энг кучли футболчи рўйхати кенг тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рейтингнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.
Бундай рўйхатларни мутлақо холис тузиш осон эмаслиги таъкидланмоқда. Reddit’даги муҳокамаларда футбол ишқибозлари орасида қизғин баҳслар бошланди, айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеленинг фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози бўлди.
Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг