date

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди эса плей-офф ўйинлари бошланади: 16 жамоа стик раундида тўқнаш келиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим этди. Дизайн асосан тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas томонидан ишлаб чиқарилган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни ўтказилади (Тошкент вақти билан).

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, рақибига имкони қолдирмаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди