date

Россияда даҳшатли кўчки: қурбонлар орасида хорижлик ҳам бор

Россияда даҳшатли кўчки: қурбонлар орасида хорижлик ҳам бор

Россиянинг Бурятия Республикасида юз берган фожиали ҳодиса бир неча инсон умрига зомин бўлди. 28 апрель куни кон ҳудудида содир бўлган қор кўчкиси оқибатида жами 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

“ТАСС” ахборот агентлиги хабарига кўра, воқеа Муйский туманида рўй берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, тўққиз нафар ишчи ҳудудда йўлни тозалаш ишлари билан шуғулланаётган пайтда кутилмаганда қор кўчкиси тушган.

Натижада олти нафар ишчи қор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна уч киши эса турли даражадаги хавфга қарамай омон қолишга муваффақ бўлган.

Қутқарув хизматлари томонидан олиб борилган излаш ишлари давомида 29 апрель куни ҳалок бўлганларнинг жасадлари топиб чиқарилди. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотга кўра, қурбонлардан бири Қозоғистон фуқароси бўлган, қолганлари эса Россия фуқаролари ҳисобланади.

Ҳозирча ҳалок бўлган Қозоғистон фуқаросининг шахси ва бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда даҳшатли кўчки: қурбонлар орасида хорижлик ҳам бор