Ҳааланд голлар камлигидан норози, ўз устида ишламоқчи

"Манчестер Сити"нинг марказий ҳужумчиси Эрлинг Ҳааланд сўнгги ўйинлардаги гол кўрсаткичлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
2026 йил бошидан буён норвегиялик форвард барча мусобақаларда 12 учрашувда майдонга тушиб, атиги уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Яна-да жам бўлишим, ҳамма жиҳатдан яхшироқ ҳаракат қилишим керак. Шу устида ишлашим зарур. Нега натижаларим яхши бўлмаганини муҳокама қилишни истамайман. Ўйлашимча, бунга оқлов йўқ", — дея Ҳааланднинг сўзларини келтиради ESPN.
Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 36 та ўйинда қатнашиб, 28 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳааланднинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2034 йилгача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг