date

The Athletic рейтингида тарихнинг энг зўр футболчилари аниқланди

The Athletic рейтингида тарихнинг энг зўр футболчилари аниқланди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган футбол тарихидаги энг яхши 100 футболчи рейтинги фаол тарқалмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг дастлабки ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференс Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийинлиги таъкидланмоқда: Reddit’даги изоҳларда футбол мухлислари ўртасида кескин баҳслар авж олди. Айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеленинг фақат учинчи ўринга қўйилганидан норози.

Шунингдек, дарвозабон Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic рейтингида тарихнинг энг зўр футболчилари аниқланди