date

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Япония иммиграция хизмати агентлиги 2024 йил 24 апрель куни мамлакат миграция қонунчилигини бузган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахслар виза тартибига амал қилмаган ва мамлакатда ноқонуний равишда бўлиб келган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Аниқланишича, фуқаролардан бири Японияга «Талаба» мақомида келган, бироқ ўқув юртидан четлатилгач, яшаш учун қонуний асосларини йўқотган. Шунга қарамай, у мамлакатни тарк этмасдан, ноқонуний яшашни давом эттирган. Иккинчи фуқаро эса қисқа муддатли виза билан кириб келган ва рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам Японияда қолиб кетган.

Япония расмийлари қисқа муддатли визалар, жумладан туристик, қариндошларни йўқлаш ёки ишбилармонлик ташрифлари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бермаслигини эслатиб ўтди. Шунингдек, ўқиш визаси фақат таълим олиш учун мўлжалланган бўлиб, талаба ўқишдан ҳайдалса, унинг мамлакатда қолиш ҳуқуқи автоматик равишда бекор қилинади.

Иммиграция органлари қонунбузарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини, жумладан, махсус марказларда ушлаб туриш ва депортация қилиш амалиёти қўлланилишини таъкидлади. Япония томони хорижликларни туристик ёки ўқиш визалари орқали ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган воситачиларга ишонмасликка чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди