Албертини Саккини яхши маънодаги ҳақиқий маньяк деб атади

"Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Деметрио Албертини 1988–2002 йиллар оралиғида клуб сафида тўп суриб, ўша даврнинг энг машҳур мураббийлари қўл остида ишлашга улгурган. Улар орасида Арриго Сакки, Фабио Капелло ҳамда Карло Анчелотти бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Албертини 1991 йилда "Милан"ни тарк этиб, Италия терма жамоасини бошқаришга ўтган Сакки ҳақида алоҳида тўхталди.
"Сакки яхши маънода ҳақиқий маньяк эди. Кўп ҳолларда мени четга бошлаб, гап бошларди — ва бу суҳбатларнинг ҳаммаси тактика, схемалар, ҳаракатлар ҳақида бўларди. У буларни шунчалик эҳтирос билан тушунтирар, кўрсатардики, унда ўйинга нисбатан ноёб, одатдагидан бошқача иштиёқ борлиги яққол сезиларди", — дея Албертининг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Айни пайтда "Милан" Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!