Ди Мария атрофида симуляция можароси кучайиб бормоқда

Анхел ди Мария Аргентинага қайтиб, дастлаб ижобий натижалар кўрсатди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофида баҳсли фон кучайди: муаммо ўйин сифатидаги эмас, кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатида «Росарио Сентрал» сафида майдонга тушаётган «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси тез-тез симуляция қилаётгани ҳақида танқидлар остида қолди. Маҳаллий форумларда «нега ди Мария ҳийлаларига жарима берилмайди», «у юлдуз, аммо бундай эпизодлар тоқатни тугатяпти», «шундай футболчи пенальтини сўраб олиши ачинарли» каби фикрлар кўпайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг