date

The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси Месси бўлди

The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси Месси бўлди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган футбол тарихидаги 100 нафар энг яхши ўйинчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтингларни имкони қадар холис тузиш қийинлиги ҳам қайд этилмоқда. Reddit'даги футбол ишқибозлари изоҳларда кескин баҳсларга киришди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нега фақат учинчи поғонада қолганидан норози.

Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин мазкур рейтингда 18-ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси Месси бўлди