date

Жек Грилиш оёғидан операция бўлганини маълум қилди

Жек Грилиш оёғидан операция бўлганини маълум қилди

"Эвертон"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш жароҳат олган оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. 30 ёшли вингер бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи мавсумни бундай якунлашни истамаганини, бироқ вазият шундай кечганини таъкидлади. Грилишнинг ёзишича, операция муваффақиятли ўтган ва энди у тикланиш жараёнига эътибор қаратади. Шунингдек, у янада кучли қайтиб, майдонда янада яхши натижалар кўрсатишга ваъда берди ҳамда қўллаб-қувватлов учун мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Грилиш жорий мавсумда "Эвертон" сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жек Грилиш оёғидан операция бўлганини маълум қилди