date

Шевченко Украинага Ребров бўйича якуний қарорни билдирди

Шевченко Украинага Ребров бўйича якуний қарорни билдирди

Украина футбол ассосициацияси раҳбари, собиқ “Милан” ва “Челси” ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шевченко таъкидлашича, УАФ ҳозирча мураббийни алмаштириш масаласини кун тартибига қўймаган: Ребров хотиржам тарзда ишини давом эттириши мумкин.

Маълумот учун, Ребров 2023 йилдан буён Украина терма жамоасини бошқариб келмоқда.

“Сариқ-кўклар” ЖЧ–2026 саралашидаги гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Украинанинг илк рақиби Швеция терма жамоаси бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко Украинага Ребров бўйича якуний қарорни билдирди