date

Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини айтди

Афсонавий Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган "паненка" услубидаги пенальти зарбаси рақибни камситиш деган фикрга қўшилмади. Чехиялик собиқ футболчи бу зарбани 1976 йилги Европа чемпионати финалида ижро этгани билан тарихда қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Паненканинг сўзларига кўра, у ўша пайтда рақиб устидан кулиш ҳақида эмас, айнан гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган ечимни танлаш ҳақида ўйлаган. "Бундай зарба ҳурматсизликми? Мен бунга қўшилмайман. Финалда сен рақибни масхара қилишни ўйламайсан. Мен футболни севаман ва ҳеч ким устидан кулишни истамаганман. Менимча, бу гол уришнинг энг яхши йўли эди", — деди у Cadena SER радиосининг El Larguero дастурида.

Аввалроқ Паненка Африка Миллатлар кубоги финалида Браҳим Диас нима сабабдан "паненка" услубида гол ура олмаганини ҳам изоҳлаб берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паненка пенальти услуби ҳурматсизлик эмаслигини айтди