Сам Керр Челси билан хайрлашмоқда: Афсонавий ҳужумчи Лондонни тарк этади

Челси аёллар жамоаси афсонавий ҳужумчи Сам Керр жорий мавсум якунида клубни тарк этишини расман тасдиқлади. Австралия терма жамоаси сардори олти ярим йиллик фаолияти давомида Лондон клуби тарихидаги энг муваффақиятли даврнинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Керр Челси сафида 157 та ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол уришга муваффақ бўлди. У жамоа билан беш карра Англия чемпиони, уч карра Англия кубоги ва уч карра Лига кубоги соҳибига айланди. Ҳужумчи ўзининг сўнгги учрашувини шу шанба куни Манчестер Юнайтедга қарши ўтказади.
Ўзининг хайрлашув хабарида Керр клубда ўтказган йилларидан жуда миннатдор эканлигини таъкидлади. У нафақат майдондаги голлари, балки аёллар футболининг ривожланишидаги ҳиссаси билан ҳам мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллади.
Керр 2023-йилги Баллон дъОр сўровномасида иккинчи ўринни эгаллаб, австралиялик футболчилар орасида рекорд натижани қайд этган эди. Оғир жароҳатдан сўнг майдонга қайтган ҳужумчи, жорий мавсумда ўзининг 100-голи ва ВСЛ турниридаги рекорд натижасига эришиб, клуб тарихидаги ўрнини абадийлаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!