Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи масаласини ёпди

Украина футбол ассотсиатсияси раҳбари, «Милан» ва «Челси» собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевченко УАФ матбуот хизмати орқали Ребровни алмаштириш масаласи кун тартибида эмаслигини, мураббий ишини хотиржам давом эттириши мумкинлигини таъкидлади.
Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан буён бошқариб келмоқда.
«Сариқ-кўклар» 2026 йилги ЖЧ саралашидаги гуруҳни иккинчи ўринда якунлади ва энди плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Украинанинг илк рақиби Швеция терма жамоаси бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг