date

Паненка пенальтидаги услубини ҳурматсизлик деб билмайди

Паненка пенальтидаги услубини ҳурматсизлик деб билмайди

Евро-1976 финалида тарихга кирган машҳур «паненка» зарбасини амалга оширган Антонин Паненка бу услуб рақибни камситиш деган қарашга қўшилмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг таъкидлашича, бундай вазиятда футболчи рақиб устидан кулишни эмас, энг ишончли йўл билан гол уришни ўйлайди. «Буни ҳурматсизлик дейишадими? Мен рози эмасман. Ўша пайт мен буни гол уриш эҳтимоли энг юқори усул деб ҳисоблагандим. Европа чемпионати финалида рақиб устидан кулиш ҳақида ўйламайсан. Мен футболни севаман ва ҳеч кимни масхара қилишни истамаганман. Мен учун бу гол уришнинг энг яхши йўли эди», — деди Паненка Cadena SER радиосининг El Larguero дастурида.

Аввалроқ Паненка Африка Миллатлар кубоги финалида Браим Диас нега «паненка» услубида гол ура олмаганини ҳам ўз фикрича изоҳлаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Паненка пенальтидаги услубини ҳурматсизлик деб билмайди