Роналдуннг босими «Ал-Наср» раҳбарини истеъфога олиб келди

«Ал-Наср»да Криштиану Роналду атрофидаги вазият ортидан муҳим ўзгариш кузатилди. Arriyadiyah хабарига кўра, клуб директорлар кенгаши раиси Муҳаммад ал-Скит ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ариза берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада қайд этилишича, функционер бу қарорини шахсий ҳолатлар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ «Ал-Наср»да Роналдуга яқин саналадиган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симау Коутиньо ваколатлари қайта тиклангани айтилганди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчи клубдан ички муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ ваъдалар олгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган.
Таъкидланишича, «Ал-Наср» бошқарув тизимидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозирда чемпионат жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг