УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун янги тўпни тақдим этди

Чемпионлар Лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стыкли раундда тўқнаш келиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун махсус тўпни намойиш қилди. У қора тусларга яқин рангларда ишланган бўлиб, оқ юлдузлар билан безатилган. Тўпни Adidas компанияси ишлаб чиқарган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни ўтказилади (Тошкент вақти билан).
Ҳозирги амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, кубокни қўлга киритганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!