date

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг умиди деб атади

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг умиди деб атади

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” ҳужумчиси Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон Эспозитони шахсан кузатганини таъкидлаб, ёш футболчининг камтарлиги, профессионаллиги ва юқори мотивациясини алоҳида қайд этди. Собиқ посбоннинг айтишича, у Эспозитони жаҳон чемпионатига Италия терма жамоаси таркибига иккиланмасдан киритган бўларди ва футболчи ўзини катта саҳнада ёрқин кўрсатишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Миланнинг “Интер” клуби Италия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг умиди деб атади