date

«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида

«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида

«Интер» ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Tuttosport хабарига кўра, Милан клуби арман футболчисига янги қисқа муддатли келишув таклиф қилиш вариантни кўриб чиқмоқда. Унга кўра шартнома 2027 йил 30 июнгача мўлжалланиши мумкин. Ҳозирда 37 ёшли хавбекнинг «Интер» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача амал қилади.

Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер» сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида